UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Неймар «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилиб, катта суммадан воз кечди  0 10:23Бугун иккита терма жамоамиз Саудия термаларига қарши баҳс олиб боради  0 10:00МАҚОЛА. Озарбайжон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар. Беляков, Насимовдан сўнг навбат Раҳмоналиевга. У ҳам ўзини кўрсата оладими?  1 09:45Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси: «Мендан РПЛ мураббийлари Ҳусанов ҳақида кўп сўрашган, бироқ...»  7 09:12«Ал Насср» 60 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:39«Навбаҳор»нинг янги легионери наманганлик мухлисларга мурожаат қилди  4 08:08«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  16 07:43Ўртоқлик учрашуви. «Бунёдкор» Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  8 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  8 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  3 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  11 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  13

Футболдаги тоқатсизлик ёхуд яна ўша VAR мавзуси Янгиликлар

Футболдаги тоқатсизлик ёхуд яна ўша VAR мавзуси

Аввал ҳам таъкидлагандим, такрорлайман: Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсуми ҳакамлар билан боғлиқ можаролар, тушунмовчиликлар, VAR тизимининг ишлаши ҳақидаги фикрлар билан ёдда қолса, ажабмас.

Бу нарса мана 12-тур якунига етдики, ҳали-ҳамон давом этмоқда. Деярли ҳар турда VAR ёки ҳакамларга оид можаролар трендга чиқади. 12-турнинг ўзида икки бор шундай ҳолат бўлди. Хусусан, АГМК – “Қўқон-1912” ҳамда “Насаф” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳсда. Биз иккинчи ўйинга тўхталмоқчимиз. 

Ўйиннинг 90-дақиқасигача ҳисоб 1:0 бўлиб, унда “Насаф” жамоаси олдинда эди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчисида Сўғдиёна гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Жамоа аъзолари голни нишонлашди, гўё ҳаммаси жойидадек кўринди. Аммо VARдаги ҳакалар бригадаси бош ҳакам Шавкат Насибуллаевга гол бўлишидан аввал қоидабузарлик бўлгани ҳақида маълумот берди чоғи, ҳакам VARни кўрди ва голни бекор қилди. 

Вазиятга эътибор қаратсак футболда бундай курашлар бўлишига одатланиб қолганмиз. Айнан шу ҳолат бўлганида ҳам на ён ҳакамдан, на бош ҳакамдан қоидабузарлик бўлгани ҳақида саъдо чиқди. Ваҳоланки бу вазиятга бош ҳакам яқин эди. “Сўғдиёна” футболчиси рақибига қараганда баланд сакради ва бош билан тўпни ўзига тўғрилаб олди. Шу жойда “Насаф” футболчиси йиқилиб қолди. Кўп эҳтимол айнан шу вазиятда жиззахликлар аъзоси қўли билан рақибига нисбатан қўполлик ишлатган дея топилди. 

90+6 дақиқада “Насаф” футболчи майдон марказида тўп билан ҳаракатланиб кетаётган эди. “Сўғдиёна”ни футболчилари мазкур ҳолатда рақибини тўхтатишга ҳаракат қилди. Футболчи йиқилгандан сўнг эса майдонда тартибсизлик келиб чиқди. Футболчилар ўзаро тортишиб кетишди. Қизил карточкалар, жанжаллар ва ҳоказо. 



Жанжалнинг келиб чиқиши эмоция ва тоқатсизлик оқибати. Ҳакамнинг қандай қарор чиқараётгани бу унинг иши дейилади, аслида қанчалик даражада тўғри қарор чиқараётганига эътибор қаратган муҳим. 

Ўйиннинг бу тарзда якун топишини ҳеч ким кутмаган эди, албатта. Шавкат Насибуллаев ҳисобга олган голни VAR қайта кўриб чиқиб бекор қилди. Аввало, VAR кўриб чиққач ҳам муҳокама-ю, эътирозларга ўрин қолаётгани қизиқ. Бутун дунёда барча ҳолат шу тизим орқали кўриб чиқилгач ҳал бўлгандан сўнг камдан-кам ҳолатларда эътирозлар бўлади. Бизда эса акси – VAR кўриб чиқади, бош ҳакам қарор қабул қилади – шундан сўнг бошланади мунозаралар. 

Жанжал ўз йўлига, аввало ҳакамлар ва VARдан фойдаланиш ҳақида фикр билдирган маъқул. Деярли биринчи давра якунига етиб қолди. Биз эса ҳар тур бу тизимни бир бор эслаб кетмасак бўлмайди. 

Ижтимоий тармоқларда ҳам фикрлар ҳар хил: кимлардир қабул қилинган қарорни тўғри дея баҳоласа, яна кимдир бунга қўшилмайди

Улуғбек Бақоев ўйиндан кейин “Championat.asia”га берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Фақат менга бир вазият қизиқ, ҳурматли ҳакамлар нима учун голни бекор қилди. Биз учун қизиқ. "Сўғдиёна" жамоасида 22 нафар футболчи бор. Улар очко олиш учун борларини беришмоқда, ёниб куйишмоқда. Оиласини боқиш учун ишламоқда. Лекин нима сабабдан голни бекор қилишди, тушунмадик”.

Мени икки нарса қизиқтирмоқда: кечаги ўйин учун бош ҳакам Шавкат Насибуллаевга ва VAR ҳаками Акобирхўжа Шукуруллаевга неча баҳо қўйилди экан? Ҳозирча бу саволга жавоб олиш учун масъуллар билан боғлана олмадик. Умид қиламизки, кейинроқ бу нарсани билиб оламиз. 

ЎФА матбуот хизматидан бир нарсани илтимос қиламан: кўп эҳтимол кечаги жанжал юзасидан футболчи, жамоа ва балки стадионга жарималар, жазолар қўлланилиши мумкиндир. Аммо ундан аввалроқ ҳакамларнинг кечаги иши кўриб чиқилади, менимча. Шу бўйича ҳам расмий ахборот берилса бундан шахсан ўзим ва футбол жамоатчилиги мамнун бўлади. 

Аввалроқ, "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидаги ёрдамчи ҳакамнинг жазоланганлигини интервюлар орқали билиб олган эдик

Ва қўшимча қиламизки, биз бирор ҳолат юзасидан изоҳ олишга ҳаракат қилганмиз, қиламиз ҳам. 

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика