UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  23

Футболда тарафдорларнинг ўрни Янгиликлар

Футболда тарафдорларнинг ўрни

Спорт турлари орасида энг оммабоп ва катта аудиторияга эга бўлгани футбол экани шубҳасиз.

XIX асрда Англияда ихтиро қилинган оддий ўйин XXI асрга  келиб миллиардлаб тарафдор тўплашга улгурди. Барча спорт турларида бўлгани каби футболнинг ҳам барча иштирокчилари инсон экан, унда психологик омиллар муҳим бўлиб қолверади. Афсуски, ўйин ҳар қанча гўзал ва жозибали бўлмасин, салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Балки, футболнинг энг катта муаммоси фанатизм бўлса керак. Мутаассиблар ҳар ерда бўлган, бўлади ҳам. Лекин, оддий ўйиннинг унуми баъзан ҳаддан ошиқ орттириб юборилади. Баъзи ўринларда ўйлаб қоласан, фанатлар футболни дин даражасига чиқаришга ҳам улгурди. Футбол учун қонлар тўкилди, жонлар берилди...

Майли, булар ўз йўлига. Келинг, бугун футболда мухлисликнинг ижобий томонлари ҳақида гаплашамиз. 

Томошабин ва мухлислар  футболнинг жозибасига майдондаги ўйинчилардан кам ҳисса қўшмайди. Аксинча, майдондаги ўйиннинг сурьати ҳам трибунада ўтирган ишқибозларга боғлиқдир. Футболчилар ҳам одам, уларнинг ҳам ҳиссиётлари бор. Мухлисларнинг мадҳия ва ҳайқириқлари уларни ҳаяжонлантириши, рағбатларнтириши ва олға бошлаши мумкин. Норозиликлар ва ҳуштакбозликлар эса ўйинчиларга руҳий босим ўтказади. Бундай ҳолатларда фақат энг профессионалларгина бир ритмда давом этиши мумкин, руҳий ҳолати кучсизроқ бўлган футболчилар учун ўйин муддатидан олдин якунланади. 

Ўзбек футболи ҳақида гап кетса, мухлислар ўйин темпининг пастлигидан, ўйиннинг кўримсизлигидан нолишини эшитиб қоламиз. Аслида футболнинг жозибаси мухлисларнинг қўлида эканини қаршилик, намаганлик, бухоролик мухлислар исботлаб бўлишди. Ўйинчилар бўм-бўш стадионда фақат 50% куч билан ҳам ўйнаши мумкин, уларни бор кучини беришга мураббий ҳам, жамоа раҳбарлари ҳам мажбурлай олмайди. Бу иш фақат мухлисларнинг қўлидан келади. (“Навбаҳор” клубининг уй ва сафардаги ўйинларини солиштиринг. Бежизга мухлислар “лочинлар”нинг энг яхши ўйинчиси дейилмайди)

Футбол баҳорига оз муддат қолди. Шу ўринда мухлисларга бир илтимос билан юзланмоқчимиз: келинг, янги мавсум стартида стадионларни имкон қадар тўлдиринг, мухлислик қилинг. Ўйиндан завқ олинг, ҳордиқ чиқаринг, бақиринг, майли, кимнидир “ширин сўзлар” билан сийланг, лекин, келинг. Унутманг, ўзбек футболининг чиройи ўйинчилар, мураббийлар ёки ҳакамлардан кўра кўпроқ сизга боғлиқ. Сиз футболимиз учун жуда муҳимсиз. Шундай экан, келинг, кўринг ва завқланинг.

Фахриддин

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика