Футболчилик фаолиятини тугатганидан кейин Рибери "Бавария"да ишлайди

Mirjalol Normatov
7 сен 2021, 01:45
Франциялик ярим ҳимоячи Франк Рибери футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин Германияда иш бошлайди.

"L'Equipe" хабарига кўра, "Бавария" 38 ёшли футболчига иш ваъда қилиб қўйган. Ҳозирча унинг қандай вазифани бажариши аниқ эмас.

Рибери фаолиятининг катта қисмини "Бавария"да ўтказган. У Германиянинг 8 карра чемпиони ва ЕЧЛ ғолиби ҳисобланади.

У бугун "Салернитана" клуби билан шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe