UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  0 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  10 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7

Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар Янгиликлар

Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар

Бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сураётганидан хабарингиз бор.

Ушбу мураккаб вақтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кам таъминланган, ногирон ва эҳтиёжманд инсонларга хайриялар қилишаётгани одамни қувонтиради.


ОТАБЕК ШУКУРОВ

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Шаржа" клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади. Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва уни муҳтож оилаларга тарқатди. Бундан ташқари Шукуров инстаграмдаги ўз саҳифасида бошқа футболчилардан ҳам хайрия челлежига қўшилишга чақирди.




ОДИЛ ВА АЗИМ АҲМЕДОВЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ташаббуси билан Аҳмедовлар оиласи Наманганда катта хайрияга қўл урди. Одилнинг ўзи Хитойга, "Шанхай СИПГ" ихтиёрига етиб борганига қарамай унинг ака-укалари, хусусан "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов Наманган шаҳридаги бир қанча маҳаллаларга бориб, ҳозирги вазиятда қийналган, ногиронлари бор хонадонларни йўқлашди. Ун, гўшт, ёғ, макарон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тўла ортилган машинани Азим Аҳмедовнинг ўзи бошқариб борди.


ЭЛДОР ШОМУРОДОВ

Терма жамоамизнинг яна бир вакили Элдор Шомуродов эса собиқ клуби "Бунёдкор" тарбияланувчиларига ёрдам қўлини чўзди. Гап шундаки, Миржалол Қосимовнинг катта ўғли мураббийлик қилаётган "Бунёдкор-2004" жамоаси Россиянинг Краснодар шаҳрида анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнирида иштирок этаётганди. Бироқ 17 март куни Россия спорт вазирлиги мамлакат ҳудудида ҳар қандай халқаро мусобақаларни ўтказишни тақиқлади ва хотира турнири ҳам шу қарорга кўра бекор қилинди.

Қайтиш чипталари кейинроққа олингани боис "Бунёдкор-2004" жамоаси бир неча кун давомида Россияда қолиб кетди. Жамоа бир муддат Краснодарда бўлди ва Ростовга кўчиб ўтди. Ёш футболчилар бир неча кун давомида меҳмонхонада истиқомат қилишди. Шунда Элдор ўз ҳисобидан ёш футболчиларга ёрдам берган ҳамда жамоа аъзоларига Ростовдан Москвага бориш чипталарини олиб берган. Сўнгра "Бунёдкор-2004" вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган чартер рейс орқали Москвадан Ўзбекистонга олиб келинган.

Сайтимиз таҳририяти номидан бугунги қийин даврда ҳамюртларимизга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдирамиз.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика