Футболчилар оғиз очиши учун дарвозабон симуляция ишлатди (ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
5 июн 2018, 13:43
Тунис терма жамоаси дарвозабони Муэз Ассен кетма-кет икки учрашувда симуляция ишлатиб, жамоадошлари сув ичиб олишига имкон берди.

Шунчаки улар рўза тутишган. Рамазон ойида мусулмонлар қуёш чиқишидан ботгунига қадар тановул қилиш ва сув ичишдан чекланишади.

Португалия билан ўйинда тунисликлар оғиз очишганидан сўнг ҳисобни тенглаштиришди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Туркия билан учрашувда ҳам шу ҳисоб қайд этилди.

Рамазон ойи 15 июнь куни якунланади.

Видеони кўчириб олиш (скачать)

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru