UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади Янгиликлар

Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади

ЎзПФЛ ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан меморандум имзолаганидан хабарингиз бор.

8 сентябрь куни мазкур икки ташкилотнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда клуб ва футболчилар ўртасидаги шартномалар, улардаги бандларга тузатишлар киритиш каби масалалар муҳокама қилинди. Бунда футболчи ва клуб муносабатларини тартибга солиш, ҳар икки субъектнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини янада конкретлаштириш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, “Футболчилар мақоми ва клубдан клубга ўтиши тўғрисида регламент”нинг ўзбек тилидаги нашри масаласида фикр алмашилди. Шартномаларда акс этган бандларнинг мазкур регламент, қўшимчасига “Тартиб-интизом регламенти” орқали тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳолат футболчилар ва клублар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади, бир неча йиллардан буён куртак ёзган айрим муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.

Таъкидлаш лозим, ЎзПФЛ икки йилдан буён мазкур масала ва ундаги муаммоларни тартибга келтириш юзасидан жиддий иш олиб бормоқда. Бунинг самараси ўлароқ бир қатор муаммолар ўз ечимини топиб улгурди. Эндиги вазифа эса футболчининг клуб олдидаги, клубнинг эса футболчи олдидаги жавобгарлигини профессионал босқичга олиб чиқишдан иборат бўлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика