Футбол юлдузлари ЖЧ-2018 тўпини тақдим этишди (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2017, 11:34
9 ноябрь куни Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилдаги жаҳон чемпионати тўпининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Янги тўпни таништириш маросимида жаҳон футболи юлдузлари Кака, Лукас Подольски, Зинедин Зидан, Алессандро Дель Пьеро, Хаби Алонсо ва Лионель Месси иштирок этди.



Тақдим этилган янги тўп "Telstar 18" деб номланди. Бу тўп Adidas 1970 йил Мексикадаги жаҳон чемпионати учун ишлаб чиқарган "Telstar" тўпининг янгиланган тури. Тўпнинг оригинал номи - Star of television ("Экран юлдузи"). Оқ-қора рангларда чиқарилган биринчи тўп рангсиз телевизорларда яхшироқ кўриниши учун шундай дизайнга эга бўлганди.


Суратга олиш жараёнида Дель Пьеро, Зидан, Алонсо, Кака ва Подольскилар иштирок этишди.






Кечроқ бўлиб ўтган тақдимот маросимида бу юлдузлар сафига Месси ҳам қўшилди.




Сизга жаҳон чемпионатининг тўпи ёқдими?


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia