Футбол тарихидаги энг қисқа шартнома имзоланди: 1 кун!

Оқил Абдубарноев
4 мар 2024, 11:27
Бундай битим тузилишининг сабаби маълум қилинди.

Американинг "Сиетл Саундерс" клуби ўзининг собиқ юлдузи, "Оззи" лақабли ярим ҳимоячи Освалдо Алонсони жамоадаги ажойиб фаолияти шарафига эҳтиром сифатида у билан бир кунлик шартнома имзолади ва бу футбол тарихидаги энг қисқа шартномага айланди.

"Саундерс" клуби баёнотида "Кубалик футболчи шу ҳафтада бир кунлик шартнома имзолаш учун келади, чунки у клуб руҳини ўзида мужассам этиб, майдонда маҳорат ва етакчилик фазилатларини намоён эта олди", дейилади.

38 ёшли Алонсо 2009–2018 йиллар давомида "Саундерс" либосида 9 йил давомида тўп тепган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: soundersfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›