

Диққат марказимизда бўладиган муҳим ўйин Касабланкада бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси Африканинг энг кучли жамоалари қаторида борадиган Марокаш билан ўртоқлик учрашувида куч синашади. Бунга қадар терма жамоамиз Сенегал билан дуранг қайд этганди. Марокаш эса биз билан учрашув олдидан Сербияга қарши ўйнади ва ғалаба қозонди. Умид қиламизки, бугунги баҳсда ҳам терма жамоамиз кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатади.
Европада ҳам бугун бир қатор эътиборга молик тўқнашувлар гувоҳига айланамиз. ЖЧ-2018 мезбони Россия терма жамоаси Францияни меҳмон қилади.
Берлинда эса Германия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўзаро куч синашишади. Ушбу принципиал қарама-қаршилик мухлисларда ҳар доим катта қизиқиш уйғотиб келган. Бразилия эса ўтган мундиалдаги шармандали мағлубият учун норасмий реванш олиш имкониятидан фойдаланиб кўришга уриниб кўриши аниқ. Шу боисдан ҳам Германия - Бразилия учрашуви қиймати янада юқори.
Англияда эса ўтган баҳсда Аргентинадан мағлуб бўлган Италия меҳмон бўлади. Мундиалга тараддуд кўраётган англияликлар Жаҳон чемпионатисиз қолган "мовий гвардия"ни синовдан ўтказишади.
ЖЧда ғолиблик учун курашадиган Испания ва Аргентина эса Мадридда ажойиб спектакль намойиш этишади.
Осиё жамоаларидан Эрон мундиалга тайёргарлик доирасида бугун Жазоир терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Жанубий Корея Роберт Левандовски тўп тепадиган Польша билан баҳс бойлайди. Саудия Арабистони эса Бельгия терма жамоасига қарши тўп суради. Япония терма жамоаси Украина билан ўртоқлик учрашувида дуч келади. Мундиалда осиёнинг бешинчи жамоаси сифатида йўл олган Австралия терма жамоаси ўтган сафар Фрнцияни ранжитган Колумбия билан тўқнаш келади.
Бугунги қизиқарли ва муҳим учрашувлар жадвали қуйидагича



