UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Футбол ҳам, муаммолар ҳам барчамизники" — карикатурачи билан яқиндан танишамиз Янгиликлар

"Футбол ҳам, муаммолар ҳам барчамизники" — карикатурачи билан яқиндан танишамиз

Хабарингиз бор, бир йил олдин Championat.asia сайтида "Ўзимизнинг карикатура" рукнига старт берилган эди.

Бу давр мобайнида сайтимиз рассоми томонидан чизилган ҳажвий суратлар муштарийлар томонидан илиқ кутиб олинди. Бугун ўша карикатуралар муаллифи — дизайнер, рассом Шоҳрух Тоштурдиев билан суҳбат ташкил қилдик.

 Карикатура ўзи нима?

— Карикатура деб сатирик ёки ҳажвий тасвирий санъатга айтилади. Сатирик карикатурада ижтимоий, сиёсий ва бошқа муаммолар фош этилади, коррупцияга берилганлар танқид қилинади. Ҳажвий карикатура эса бирор кимсани танқид қилмай, шунчаки кундалик мавзуларни кулгили ёритади. (Шахсий фикрим, бу бизнинг жамиятга керакли бўлган, жуда кўплаб муаммоларни ақлий интелект, салоҳият ва аччиқ кулги орқали ёритиб берадиган тасвирий санъат йўналишларидан биридир).

 Қачондан бу соҳага қизиққансиз ва нима сабаб бўлган?

— Ўзи тасвирий санъат ичида туғилганман десам ҳам бўлади. Дадам жуда таниқли рассом бўлмасалар ҳам, лекин шу инсон менинг биринчи устозим ҳисобланадилар. Бу соҳага меҳрни дадам орқали қўйганман. Ёшлигимдан кулгили расмларга қизиқардим ва чизардим. Ҳаттоки 4-синфлигимда рус тили ўқитувчимни дафтаримга кулгили тасвирлаб, калтак ҳам еганман. Бу санъат турида журъат ва жасорат 1-ўринда туриши керак. Бу санъат тури кимнидир камситиш ёки устидан кулиб, ҳақорат қилиш учун яратилмаган. Бу умумий муаммони очиб бериш, баъзи жабҳаларда муаммо ва камчиликларни тўғридан тўғри етказиб бериш учун ишлатилинадиган санъат туридир. Инсонлар тасвирий ифода, урғу орқали кўпгина маълумотларга эга бўладилар ва бу ҳозирги жамиятимиз учун нормал ҳолат деб ҳисоблайман.

 Ўз ижодингизнини яратишда ким ёки нимадан илҳом оласиз?

— Футбол миллионлар ўйини ва ундаги янгиликларни миллионлаб эмас, миллиардлаб инсонлар томоша қилмоқда ва ўқимоқдалар. Шундай екан, бу оламда таниқли шахслар талайгина, шулардан бири Омар Моманидир. Карикатура санъат турига айнан шу ижодкор орқали илҳомланишни бошлаганман. Насиб бўлса, у инсон билан суҳбатлашиш орзум бор. Ўзбек футболида ҳам кейинги пайтлар ўсиш, баъзи жабҳаларда эса пасайиш кузатилмоқда, танқидий ва баҳс-мунозарали вазиятлар кўпайиб боряпти. Шундай екан, биз ижодкорлар ҳам четда туриш ниятимиз йўқ. Ўзбек футболи барчаники бўлгани каби, муаммолари ҳам барчамизникидир.

 Нега айнан спорт йўналишини танлагансиз?

—Яхши савол, чунки ўзим ҳам 4-синфгача футбол тўгаракларига қатнардим ва ҳозиргача бу спорт тури билан шуғулланиб келаман. Ўзи умуман барча спорт турига бўлган қизиқишларим юқори. Aйниқса, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатларини севиб, диққат билан томоша қиламан (Ҳаттоки, у велоспорт бўлса ҳам). Бошқа ижтимоий муаммоларни ҳам ёритиб берадиган карикатураларни ҳам чизиб тураман. Спортда коррупция борлиги эса жамиятда жуда кўплаб муаммолар борлигидан далолатдир.

 Футболдаги қайси клуб ва ўйинчига мухлислик қиласиз? 

— Мен чиройли футбол муҳлисиман. Юртимизда 14 та клубга ҳам бирдек мухлислик қиламан, чунки бу жамоалар сифатли ўйин кўрсатишса, терма жамоамизга ҳам ижобий таъсир қилади деб ўйлайман. Хориж клубларидан эса "ҚИЗИЛ ИБЛИСЛAР"га 7 ёшимдан бери ишқибозлик қиламан, мен учун энг зўр ўйинчи бу Роналду!

— "Манчестер Юнайтед"нинг бу мавсумдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

— Гарчи Криштиану келган бўлса ҳам, чемпионлик эҳтимоли юқори эмас. Менимча, МЮ мавсум охирида АПЛда 3-бўлса керак.

— Чемпионлар Лигасида-чи?

— Камида чорак финал.

 Термизликсиз. "Сурхон"га мухлислик қиласизми?

— "Сурхон" клуби ҳақида очиғи нима дейишга ҳам ҳайронман. Чунки охирги пайтларда бу жамоа ҳақида салбий фикрлар анчагина кўпайиб кетди. Бу клуб муҳлислари ва имиджи учун яхши ҳолат эмас деб ўйлайман. Профессионал клуб ўз номи билан ўз ишига профессионал ёндашиши ва муаммоларни ҳал этиши керак. Сурхон воҳаси қизиққон муҳлисларга тўла. Бундай клубларни ҳудди "мева бермайдиган дарахт"ларга ўхшатаман! Нафақат Сурхон заминига, балки бутун футбол оламига керак эмас деб ўйлайман. Бундай жамоалар билан футбол ютқазади. Ўз олдига тайинли мақсад қўймайдиган, ҳаттоки ўз муҳлислари учун чиройли ўйин кўрсатмайдиган жамоа вақти келиб барчани зериктиради. Вақт ёки маблағ талаб қилса ҳам, барча жамоаларимиз аввало академия барпо қилиши керак.

 Биздаги клубларнинг логотипи ва либослари ҳақида қандай фикрдасиз?

— Юртимизда нафақат футбол, балки бутун бошли спорт соҳасига оид логотипларни мен нормал баҳоламаган бўлардим. Сабаби дизайн соҳасида етарлича оқсоқлик мавжуд. Aйтиб ўтганимдек, ҳар бир профессионал жамоа ўз ишига шунга яраша ёндашиб ишлаши керак. Футбол фақатгина майдонда кўриладиган ўйин эмас. Футболда телевидениянинг ўрни 99% га тенг. Унинг имиджи, дизайн соҳасидаги ишланмалари ҳам футболга ва футболдан ташқари ҳолатларда яхшигина даромад келтиради. Логотипнинг қийматини, аввало, шу жамоаларнинг хўжайинлари англаб етиши керак. Биз XXI асрда яшаб туриб ҳам бу каби жиҳатларга эътибор бермаслигимиз аслида кулгили. Сўнгги йилларда бу борада олдинга силжидик. Аммо жамоаларимиз ҳафа бўлишмасин, ҳеч қайси клуб дизайн томонлама 5 баҳога арзимайди. Эътиборли муҳлис бу фикрларимга қўшилса керак. Шунчаки, Супелига ўйинларини кузатар экансиз, футболчиларнинг либосларига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя...

Малика Кушбакова суҳбатлашди

"Аҳмедов ҳам бор эътиборини тотализаторга қаратиши мумкин эди" — Д. Имомхўжаев "Одил Жуниор" ва "Арал Самали"нинг келажаги ҳақида гапирди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика