UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  5 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  3 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг барча иштирокчилари аниқланди Янгиликлар

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг барча иштирокчилари аниқланди

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳаси шу йил 26 июнь кунидан бошлаб 3 июль кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

“Локомотив” футбол клуби тарбияланувчиси Илёс Аҳмедов, Миробод туманидаги 110-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Амир Шарипов, UzReport телеканали мухбири Ориф Толипов ва спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев июль ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил қилинадиган "Футбол дўстлик учун" лойиҳасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчи мамлакатлар сони 32 тадан 64 тагача, яъни, икки баробар кўпайди. Ўзбекистон ҳам иштирокчи мамлакатлар қаторидан жой олган. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон шарафини “Яшил дўстлик” жамоасида дарвозабон ҳимоя қилади.



Мусобақа қоидаларига кўра, футболчи (дарвозабон) 10–12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши ва бошқалар билан чиқишимли бўлиши керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида 19 апрель куни танлов ўтказди. Бир неча босқичдан иборат танловда мамлакатнинг қатор клублари орасида “Локомотив” тарбияланувичиси, 12 ёшли Илёс Аҳмедов ғолиб бўлди.

Шунингдек, мусобақада ҳар бир мамлакатдан бир ёш ва тажрибага эга бўлган журналист қатнашади. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 12 ёшли Амир Шарипов ёш журналист сифатида, UzReport TV телеканалининг информацион дастурлари мухбири Ориф Толипов мазкур лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.тажрибага эга бўлган журналист сифатида ғолиб бўлди. Бундан ташқари, таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ҳам  “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида Ўзбекистоннинг энг номдор вакилларидан бири сифатида иштирок этади.



Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон делегациясига ЎФФ техник директори Шавкат Имомов раҳбарлик қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика