

Клуб ўйинчи учун "Барса"га 18 миллион евро, шунингдек 5 миллион евро миқдорида бонуслар таклиф қилмоқда.
Каталония клуби раҳбариятини ушбу таклиф қаноатлантиради, аммо 20 ёшли Тодибонинг ўзи бошқа клубга ўтишни афзал кўради.
Тодибо "Барса"га 2019 йилнинг 31 январида "Тулуза"дан ўтган эди. У 2019/20 йилги мавсумнинг бир қисмини ижара асосида "Шальке"да ўтказди.
Тодибо - "Барса" хайрлашаётган ягона ўйинчи эмас. Клубни бунга қадар Иван Ракитич, Артуро Видаль ва Луис Суарес тарк этишган эди.



