“Фулад” Тошкентга чартер рейс орқали келмоқчи

Narzulla Saydullayev
3 мар 2014
Маълумки, 19 март куни “Бунёдкор” ОЧЛ 3-турида ўз майдонида Эроннинг “Фулад” клубини қабул қилади.
Бизга маълум бўлишича, эронликлар бу ўйинга келиб-кетиш учун чартер рейс ташкил қилишмоқчи.

Тошкент – Теҳрон авиа йўналиши ҳозирча ҳафтада бир марта йўлга қўйилган ва ҳар жума самолёт Теҳронга учади. “Фулад” вакиллари эса чоршанба куни ўйинни ўтказгач, эртаси куни ортга қайтиб кетишмоқчи.

Аҳвазнинг “Фулад” клуби ОЧЛ 1-тур баҳсини сафарда Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоасига қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Энди жамоа ўз майдонида Саудиянинг “Ал Фатҳ” клубини қабул қилади ва шундан кейин Тошкентга йўлга чиқади.

Хайрулла Холиқов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia