Френки де Йонгнинг дўсти ҳам "Барселона"га ўтади

Aslanov Jasurbek
11 мар 2019, 20:35
"Барселона" қишки трансфер ойнасида "Аякс" билан ярим ҳимоячи Френки де Йонг борасида келишиб олган эди.

Голландиялик футболчи унинг дўсти, "Аякс" сардори Матейс де Лигт ҳам Каталония клубига ўтишини истаётган эди. "Барселона" ҳимоячини сотиб олишга тайёр, бунинг устига де Лигт кўк-анорранглилар вакилларига бошқа клуб таклифини қабул қилмаслигини айтди. Каталония клуби де Лигтни ёзги трансфер ойнасида харид қилиши кутилмоқда.

Олдинроқ, "Барселона" ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони сотиб, де Лигтни сотиб олиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: NOS