Фрэнк Лэмпард футболчилик фаолиятини якунлади

Aslanov Jasurbek
2 фев 2017, 16:41
Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси ва сардори Фрэнк Лэмпард профессионал футболда ўйинчи сифатида энди майдонга тушмайди.

Лэмпард ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, инглиз фаолияти давомида "Вест Хэм", "Суонси", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Нью-Йорк Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган. Лэмпард Англия Премьер-лигасида жарима майдончаси ташқарисидан гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади. У Англия чемпионатида 41 маротаба 16 метрлик жарима майдончаси ичига кирмай гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›