

Лэмпард ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, инглиз фаолияти давомида "Вест Хэм", "Суонси", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Нью-Йорк Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган. Лэмпард Англия Премьер-лигасида жарима майдончаси ташқарисидан гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади. У Англия чемпионатида 41 маротаба 16 метрлик жарима майдончаси ичига кирмай гол урган.



