"Фрайбург" "Реал" ҳимоячисини нишонга олди

Aslanov Jasurbek
6 июн 2017, 13:14
"Фрайбург" мураббийлар штаби "Реал" ҳимоячиси Филипп Линхарт хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Немис клубидагилар 20 ёшли австриялик жамоага келаси мавсум фойда келтиришига ишонишади. "Фрайбург" сўнгги мавсум якунларига кўра, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллади ва таркибни кучайтирмоқчи.

Линхарт айни дамда "Кастилья" ("Реал" захира жамоаси) шарафини ҳимоя қилади. Сўнгги мавсумда у "Қироллик клуби"нинг асосий жамоасида майдонга тушмади.

Линхартнинг испан гранди билан шартномаси 2019 йилнинг ёзигача белгиланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker