Франсеск Фабрегас: "Неймар менга Кройффни эслатяпти"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ўз жамоадоши Неймарнинг ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Неймар менга Йохан Кройффни эслатяпти. Мен унинг ўйинини ҳаётда умуман кўрмаганман. Лекин шуни биламанки, у ўз ўйини темпини ақл бовар қилмас даражада ўзгартира оларди. Неймар ҳам ҳудди шундай.

У қўққисдан старт олади, кутилмаганда тўхтайди, кейин эса ишониш қийин бўлган даражада юқори тезлик билан олдинга отилади.

Шуни ҳам айтишим мумкинки, у машинани ҳам ҳудди шундай тарзда бошқаради", деди Фабрегас.


Манба: sports.ru