Франк Рибери: «Ренату Саншеш учун оғир йил»

Narzulla Saydullayev
9 мар 2017, 09:40
«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери жамоадоши Ренату Саншеш учун клубдаги дебют мавсум қийин ўтаётганини тан олди.

«Бу Ренату Саншеш учун оғир йил. Балки кейинги мавсум Хаби Алонсо фаолиятини якунласа у кўпроқ майдонга тушар», — дейди Рибери.

Евро-2016 кашфиятларидан бири бўлган португалиялик футболчи «Бавария» сафида жуда кам майдонга тушмоқда. Бироқ Карло Анчелотти Саншеш ижарага берилмаслигини маълум қилди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de