UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  5 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20

Франк Рибери: "Олтин тўп" аллақачон сиёсий совринга айланиб кетган" Янгиликлар

Франк Рибери: "Олтин тўп" аллақачон сиёсий совринга айланиб кетган"

"Бавария" вингери Франк Рибери "Олтин тўп" борасидаги ўзининг фикрларини билдирди.
"Олтин Тўп"? Бу соврин мени қизиқтирмай қўйган. Ўтган йили тақдирлаш маросимига ташриф буюрганимдаёқ Роналдо "Олтин тўп"ни қўлга киритишини билгандим. ФИФА президенти Йозеф Блаттер Роналдо ва унинг оила аъзоларини тантанали равишда кутиб олган пайти мен рафиқамга совринни менга беришмаслигини айтгандим. "Олтин тўп" дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган соврин эмас. Бу аллақачон сиёсий совринга айланиб кетган. Бу йил ким олади? Нойер ва Роббен бу номга кўпроқ муносиб. Нойер жуда кўплаб совринларни ютди, жаҳон чемпиони бўлди. Нойер жуда камтар йигит. Унда манманликдан асар ҳам йўқ. Роббен эса бутун мавсум давомида юқори даражада ўйнади. Жаҳон чемпионатида фантастик ўйин кўрсатди. 2006 йилда Каннаваро Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлганда "Олтин тўп"ни қўлга киритганди. Бу Жаҳон чемпионатини энг олий мусобақа эканлигидан далолат.
Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Менда "Олтин тўп" йўқлигидан афсусдаманми? Йўқ, бу соврин мен учун ўз қийматини йўқотган. Энг асосийси, мен "Бавария" сафида майдонга тушганимдан 70 мингдан зиёд стадион тўла мухлислар мени олқишлашади ва майдондан чиқиб кетаётганимда ҳам исмимни баралла куйлашади. Шу мени бахтли этади. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мен уйга хурсанд ҳолда кетишим учун шунинг ўзи етади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика