Франциянинг олтита шаҳри Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилди
04 окт 2022 18:15
Янгиликлар
Франциянинг олтита шаҳри Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилди
Париж, Марсель, Бордо, Лилль, Страсбург ва Реймс Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларини бойкот қилмоқда.
Бу ҳақда Франция пойтахти шаҳар кенгашига таяниб "Globo" нашри хабар берди.
Бу шаҳарлар 2022 йилги Жаҳон чемпионати билан боғлиқ оммавий тадбирларни ташкил қилишни режалаштирмаган. Жумладан, мухлислар ҳам оммавий дам олиш масканларидаги катта экранларда турнир учрашувларини томоша қила олмайди.
Париж, Марсель, Бордо, Лилль, Страсбург ва Реймсда Жаҳон чемпионатининг Қатарда ташкил этилиши инсон ҳуқуқларини сезиларли даражада бузади, деб ҳисобланмоқда. Францияликлар бўлажак мундиални инсон ва атроф-муҳит ҳалокати, дея аташмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар