

Хабар қилинишича, немис клубининг шорт-листида Арсен Венгер номи ҳам келтирилган.
Франциялик мутахассисдан ташқари Массимилиано Аллегри ва Ральф Рангниклар ҳам "Бавария"ни бошқариши мумкин бўлганлар рўйхатида.
Арсен Венгер 1996-2018 йиллар давомида Лондоннинг "Арсенал" жамоасини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, яқиндаги Нико Ковач "Бавария" бош мураббийлигидан кетган эди.



