

Учрашувда мезбонлар форварди Килиан Мбаппе тиззасидан жароҳат олди. Шунингдек, ҳимоячи Рафаэль Варанда соннинг орқа қисми билан боғлиқ муаммолар юзага келган.
Иккала футболчи ҳам тиббий кўрикдан ўтади ва улар қачон сафга қайтиши шундан сўнг маълум бўлади.



