

Бугун маълум бўлишича, қайдномадан ўрин олган Набиль Фекир терма жамоа ихтиёрига етиб бора олмайди. "Бетис" ярим ҳимоячиси жароҳатга йўлиққан. "L`Equipe" хабарига кўра, 27 ёшли Фекирнинг ўрни "Лион" вакили Уссем Ауар билан тўлдирилади. 22 ёшли футболчи аллақачон терма жамоадан чақирув олган.


