Франция терма жамоаси қаторасига беш ўйиндан буён ғалабага эриша олмаяпти

5 сен 2021, 07:12
Франция терма жамоасининг барча турнирлардаги ғалабасиз серияси беш учрашувга етди.

Французларнинг мазкур серияси Евро-2020 гуруҳ босқичидан бошланган эди. Ўшанда улар Венгрия (1:1) ва Портгуалия (2:2) билан дурангга имзо чекиб,   1/8 финалда Швейцарияга пеналтилар сериясида имкониятни бой беришганди (3:3, 4:5 пен).

1 сентябрь куни Дидье Дешам жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Босния ва Герцоговина қаршилигини (1:1) енга олмаган бўлса, орадан уч куни ўтиб Украина (1:1) билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлди.

Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши D гуруҳида 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уч ранглилар навбатдаги учрашувни 7 сентябрь куни Финляндияга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com