UZ

Сўнгги янгиликлар

Франция Кубоги. Ўйин учун деярли 7000 км босиб келган клуб 0:12 ҳисобида мағлуб бўлди Янгиликлар

Франция Кубоги. Ўйин учун деярли 7000 км босиб келган клуб 0:12 ҳисобида мағлуб бўлди

"Лилль" ҳамда "Голден Лайон" ўртасидаги Франция Кубоги 1/32 финал учрашуви якунига етди.

Бу баҳсда Лилль шаҳри жамоаси Мартиника клубини 12:0 ҳисобида таслим этиб, ўз тарихидаги энг йирик ғалабани расмийлаштирди.

Мартиника жамоаси ушбу баҳсда қатнашиш учун Жанубий Америкадан 6940 км. йўл босиб келди. Францияга тегишли бўлган орол жамоаларига Франция Кубогида иштирок этишга рухсат этилган.

Лилль – Голден Лайон 12:0 (7:0, 5:0)

"Пьер-Моруа"

Голлар: 1:0 – 11 Язижи, 2:0 – 25 Дэвид, 3:0 – 33 Жегрова, 4:0 – 36 Дэвид, 5:0 – 41 Жегрова, 6:0 – 42 Жегрова, 7:0 – 45 Язижи, 8:0 – 57 Сантуш, 9:0 – 64, пенальти Харальдссон, 10:0 – 75 Дэвид, 11:0 – 78 Харальдссон, 12:0 – 89 Мессусса.

Лилль – Шевалье, Сантуш (Зедадка, 68), Йоро, Алессандро, Исмаили, Андре (Буадди, 68), Язижи (Малуда, 82), Гомес (Мирамон, 68), Жегрова, Харальдссон (Мессусса, 81), Дэвид.

Голден Лайон – Меслен, Катерин (Фушер, 77), Сингама, Белланс, Салинес (Буржинон, 77), Грелет (Ламартинер, 50), Шарлотон (Бартелери, 76), Ноел (Фатеон, 65), Грасин, Парсмен, Ламасин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика