

Воқеа баҳс пайти, 15 ёшли футболчи дўстлари билан ўйнаётганда юз берди. Саваннинг юраги тўхтаб қолди, воқеа жойига етиб келган шифокорлар ўсмир ҳаётини сақлаб қола олишмади.
"Клуб содир бўлган воқеадан шокда. Саван оиласига ҳамдардлик билдирамиз" - дейилади "Реймс" "твиттери"да берилган хабарда.

Саван "Реймс"нинг U14 ва U15 жамоаларида ўйнаган эди.



