

"Ouest France" хабарига кўра, Франция жамоаси футболчига таклиф билан чиққан: ойига 800 евро маош, голга 20 евро, ассистентликка 25, қизил карточкага 30 евродан бонус қўшиб борилаверилади. Шартномага кўра, у ўзи кийган либосларини ювмайди, шунингдек, унга пиво ичишга рухсат берилади.
2017/18 йилги мавсумда Хатем Бен Арфа ПСЖ таркибида бирорта учрашувда қатнашмади. У сўнгги бора 2017 йилнинг апрелида клуб таркибида кўриниш берганди.



