Франция ФФ жаримага тортилди

Mirjalol Normatov
24 окт 2019, 23:41
Евро-2020 саралаши доирасида Албания термасига қарши баҳсдан олдин бошқа мадҳия қўйилгани боис, Франция ФФ жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотчилар стадионда адаштириб, Андорра давлати мадҳиясини қўйиб юборишган ва шу боисдан учрашув бошланиши бир қанча вақт кечиккан.

Албаниялик футболчилар эса ўз давлати мадҳиясини куйламагунча ўйинни бошламаслигини айтишганди.

Ушбу учрашувдан кейин Франция президенти Эммануэль Макрон Албания олдида кечирим сўраганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal