UZ

Сўнгги янгиликлар

"Франция чемпиони бўлганимиздан фахрланамиз". Почеттино ПСЖ билан хайрлашди Янгиликлар

"Франция чемпиони бўлганимиздан фахрланамиз". Почеттино ПСЖ билан хайрлашди

Маурисио Почеттино ПСЖ бош мураббийи лавозимини тарк этганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"ПСЖдаги барчага энг яхши нарсаларни тилайман: клуб хўжайинлари, раҳбарият, футболчилар, барча ходимлар ва мухлисларга.

Носир, менга яна ПСЖ оиласи аъзоси бўлиш имкониятини берганингиз учун раҳмат айтаман. 

Биргаликда ажойиб лаҳзалардан ва катта ғалабалардан завқ олдик, мураббийлар штабимиз ривожланиш учун доимгидек барчасидан хулоса чиқаради. 

Франция чемпиони бўлганимиз билан фахрланамиз, бу мен ва оилам учун катта аҳамиятга эга. Бу ерда футболчи сифатида жамоа сардори бўлгандим, энди мураббий сифатида чемпион бўлдим", - деди аргентиналик мураббий. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика