UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  3 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1

Франция чемпионати 3-тур превьюси Янгиликлар

Франция чемпионати 3-тур превьюси

3-турда бизни қандай учрашувлар кутаётганини биргаликда кўриб чиқамиз.

Бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да 4 та баҳс параллел тарзда бошланади. 


23:00, 24 август

Амьен - Нант

Дижон - Бордо

Анже - Метц

Брест - Реймс 


Эртага яна 3 та ўйин бор. Бу куни "Монако" ва ПСЖ ўз ўйинларини ўтказишади. 

Монако - Ним (18:00)

Страсбург - Ренн (20:00)

ПСЖ - Тулуза (22:00)


Қолган ўйинлар 27 ва 28 август кунлари бўлиб ўтади. 

Монпелье - Лион 

Лилль - Сент-Этьен

Ницца - Марсель



ПСЖ - Тулуза

Парижликлар илк турда "Ним"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб мавсумни ишончли бошлашди. Ушбу ўйинда Кавани, Мбаппе ва Ди Мариялар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди. Иккинчи турда эса "Ренн" меҳмони бўлган Томас Тухель шогирдларига бироз омад етишмади. Зеро, учрашувнинг 36-дақиқасида Эдинсон Кавани ҳисобни очиб ПСЖни олдинга олиб чиққанди.  Лекин, 44 ва 48-дақиқаларда ўтказиб юборилган икки гол меҳмонларга қимматга тушди. Иккита турдан сўнг Париж жамоаси 1 та ғалаба, 1 та мағлубият (тўплар нисбати 4:2) қайд этиб 8-ўринда боришмоқда. "Тулуза"нинг ҳисобида 4 очко мавжуд ва улар 7-поғонанини банд этишган. 


3-тур, Лига 1

ПСЖ - Тулуза

25 август, якшанба. 23:55

Стадион: Парк де Пренс (Париж, Франция), сиғими: 48713

Бош ҳакам: Жером Бризар (Франция); 

Ассистент: Франсуа Будикиян (Франция); 

Ассистент: Бенжамен Паже (Франция); 

Захира ҳаками: Тьерри Буйе (Франция).



Жамоларнинг охирги икки ўйинида ПСЖ бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўйинлар Лига 1нинг ўтган мавсумида ўтказилганди. Келаётган баҳсда Тило Керер (ПСЖ), Агустин Рохель, Яя Саного (иккаласи - "Тулуза") жароҳати туфайли майдонга туша олишмайди. 

ПСЖ

Эрик Шупо-Мотинг - 50', Матье Гонсалвес - 54', Эрик Шупо-Мотинг - 75', Маркиньос - 83'

Лига 1 . 3-тур

26/08/2019, 01:00

0
:
4
Тугади

Тулуза

Стадион: Parc des Princes, 47325 томошабин

Бош ҳакам: Jerome Brisard

45'
90'
14'  Эдинсон Кавани (Эрик Шупо-Мотинг)
40'  Абду Диалло (Тиаго Силва)
50'  Эрик Шупо-Мотинг
54'  Матье Гонсалвес
66'  Килиан Мбаппе (Артур Загре)
71'  Анхель Ди Мария
75'  Эрик Шупо-Мотинг
75'  Хуан Бернат
83'  Маркиньос
83'  Анхель Ди Мария
56'  Ибрагим Сангаре
60'  Вильям Венкер (Матье Доссеви)
60'  Эфтимиос Кулурис (Аарон Лея Исека)
71'  Матье Гонсалвес (Уэсли Саид)



"Монпелье"ни жиддий имтиҳон кутиб турибди

27 август сешанба оқшомида ўтказиладиган ўйинда яққол фаворит "Лион" жамоаси. Ушбу клубнинг иккита асосий ҳужумчиси ҳозирда Франция чемпионати тўпурари бўлиб туришибди. Гап Мусса Дембеле ва Мемфис Депай ҳақида кетмоқда. Улар жамоанинг 9 та голидан 6тасига муаллифлик қилишган. Биринчи турда сафарда "Монако" майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Силвиньо болалари, иккинчи турда "Анже" клубига кетма-кет олтита голни михлаб қўйишди. "Монпелье" эса 2 та турдан кейин 1 очко билан 15-ўриндан жой олишган. 


3-тур, Лига 1

Монпелье - Лион 

27 август, сешанба. 22:00

Стадион: Стад де ла Моссон (Монпелье, Франция), сиғими: 32900

Бош ҳакам: Микаэль Лесаж (Франция); 

Ассистент: Хюсейин Оджак (Франция);

Ассистент: Жюльен Об (Франция); 

Захира ҳаками: Антуан Вальне (Франция)



Жароҳат олган футболчилар: Факундо Пирис ("Монпелье")

Ўтган мавсум "Стад де ла Моссон" стадионида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Иккинчи даврада эса "Лион" меҳмонларни қийинчилик билан енгган - 3:2.

Монпелье

Арно Суке - 42'

Лига 1 . 3-тур

27/08/2019, 23:00

0
:
1
Тугади

Лион

Стадион: Stade de la Mosson, 19387 томошабин

Бош ҳакам: Mikael Lesage

45'
90'
37'  Анди Делор
42'  Арно Суке
54'  Педру Мендеш
74'  Флоран Молле (Киган Долли)
90'  Арно Суке
90'  Амбруаз Ойонго (Михайло Ристич)
36'  Йоаким Андерсен
49'  Люка Тузар
51'  Юссуф Коне
56'  Тиаго Мендес
65'  Люка Тузар (Кенни Тете)
68'  Бертран Траоре (Максвел Корне)
82'  Кенни Тете
82'  Тиаго Мендес (Мартен Терье)


Франция чемпионати турнир жадвали, 2-турдан сўнг

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика