Франция - Австралия - 6:0, Бензема термадаги голсиз сериясига барҳам берди

Narzulla Saydullayev
12 окт 2013, 10:09
Парижда Франция ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
"Парк де Пренс" стадионидаги ўйинда майдон эгалари Австралия дарвозасига жавобсиз олтита гол уришди. Французлар сафида Оливье Жиру дублга эришди, Франк Рибери, Йоан Кабайе, Матье Дебюши ва Карим Бензема биттадан тўп киритишди.

Бензема терма жамоада 1222 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди.

Ўртоқлик учрашуви
Франция – Австралия – 6:0
Голлар:
Рибери, 8 (1:0, пен); Жиру, 16 (2:0); Жиру, 27 (3:0); Кабайе, 29 (4:0); Дебюши, 47 (5:0); Бензема, 50 (6:0).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com