Франция терма жамоаси 14 ноябрь куни Ренн шаҳрида Албания билан ўртоқлик учрашувини ўтказади, деб хабар бермоқда ФФФ расмий сайти.
Французлар ЕВРО-2016 саралашда иштирок этишади. Албанларга қарши ўйиндан олдин 4 сентябрь куни Испания, 7 сентябрда Сербия, 11 октябрда Португалия ва 14 октябрда Арманистон каби жамоаларга қарши учрашувлар бўлади.