Франческо Мореиро: "Натижамиздан бошқа ҳамма нарса мукаммал даражада"

Оқил Абдубарноев
8 июн 2022
Осиё Кубоги ҳал қилувчи саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган Таиланд — Мальдив ороллари учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Франческо Мореиро фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, ёмон ўйин кўрсатмади. Ўйинни яхши бошладик, бироқ тайм охирида иккита хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Тайёргарлик яхши бўлганди, жумладан, ҳимояда яхши ўйнадик. Кўпинча тўпни сақлашга эътибор қаратишимиз керак, шогирдларим эплай оладиган энг яхши ўйинини кўрсатди. Иккинчи таймда натижа ҳақида умуман ўйламадик. 

- Ҳаво ҳарорати ўйинингизга таъсир қилмадими?

- Бугунги об-ҳаво икки жамоа учун бир хил таъсир ўтказди. Нимадир содир бўлиб, натижага таъсир қилиши мумкин. Ўйинни ҳимоя орқали қуришга ҳаракат қилдик, бироқ омад етишмади. 

- Ўзбекистон ҳақида 

Ўзбекистонга биринчи бор ташриф буюришим эди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бизга ёрдам беряпти, натижамиздан бошқа ҳамма нарса мукаммал даражада.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia