
Парижликлар ёзги трансферлар ойнаси мобайнида 23 ёшли Бельгия терма жамоаси ўйинчиси учун 80 миллион евро беришга тайёр, деб хабар беради France Football.
Таъкидлаб ўтамиз, бу француз футболи учун рекорд сумма саналади. Ўтган ёзда Радамель Фалькао “Атлетико”дан “Монако”га 60 миллион евро эвазига ўтган эди.