

Тўпланган овоз натижаларига кўра, Италия терма жамоаси ҳамда "Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон Лев Яшинни ортда қолдирди. Буффон (44%) сўровномада биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринда Франция терма жамоасининг собиқ дарвозабони Фабьен Бартез (17%). Афсонавий Лев Яшин ва Германия терма жамоасининг собиқ кипери Оливер Кан (7%) учинчи поғонани бўлишиб олишди. Икер Касильяс ҳамда Мануэль Нойер (6%) овоз тўплашди.
Улардан кейини ўринларда Эдвин ван дер Сар (3%), Дино Зофф (2%), Петер Шмейхель (2%), Петр Чех (1%), Зепп Майер (1%), Гордон Бэнкс (1%), Питер Шилтон (1%) ва Рикардо Самора жой эгаллашди.



