UZ

Сўнгги янгиликлар

03:50Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" учрашувида 8 та гол урилди  100 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  54 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Фозил Мусаев: "Ёпиқ футбол қаршисида Европанинг кучли клублари ҳам қийналишади" Янгиликлар

Фозил Мусаев: "Ёпиқ футбол қаршисида Европанинг кучли клублари ҳам қийналишади"

Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев сайтимизга интервью берди.
"Гонконгга қарши ўйин жуда қийин бўлди. Иккинчи бўлимда гол урдик, аммо консентрацияни йўқотиб қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кайфиятимиз аъло даражада, финалгача етиб боришга умид қиламиз", - деб гап бошлади Мусаев.

"Гонконг ҳимоясини ёриб ўтишда қийналдик, уларнинг миллий терма жамоасига қарши ўйинда ҳам қийин бўлганди. Тошкентда 0:0 ўйнагандик, сафарда эса 80-дақиқада илк голимизни ургандик. Рақиб футболчиси бунчалик ҳаракат қилиб тўп киритишини кутмагандик. Уларнинг дастлабки ва охирги аниқ зарбаси голга айлангани аламли".

"Бангладешга қарши ўйин ҳам худди Гонконгга қарши баҳсга ўхшайди деб ўйлайман. Менимча улар ҳам бизга қарши ёпиқ, ҳимоявий ўйнашади. Ҳаракат қиламиз уларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга".

"Мухлислардан бизга ишонишларини сўраб қоламан. Шунчаки рақиб жуда ёпиқ ўйин намойиш этгани учун ғалаба қозона олмадик. Европанинг кучли клублари ҳам ҳимоявий ўйин қаршисида қийналиб қолишади. Бизга ишонишда давом этишсин, уларнинг ишончини оқлашга уринамиз", - дейди Фозил Мусаев.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика