

"Японияга қарши баҳсда яхши ҳаракат қилдик. Улардан ёмон ўйнамадик деб ўйлайман. Бироқ рақаибнинг жавоб голи учрашув тақдирини ўзгартириб юборди. Агар биринчи бўлимда ғалаба қозонганимизда, баҳс натижаси бошқача бўлиши мумкин эди.
Иккинчи гол урилган вазиятда рақиб футболчиси кўзимга тирсаги билан зарба берди. Японияликлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишини кутган эдик, аммо бундай бўлмади.
Энди бор эътиборни навбатдаги ўйинга қаратиб, ушбу баҳсга тайёргарлик кўрамиз" - дейди Фозил Мусаев.




