UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  0 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  15 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  13 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  4

ФОТОМАҚОЛА. Устоз шогирдига барча сирин айтмас! Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. Устоз шогирдига барча сирин айтмас!

Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунида бир ойдан ошиқ давом этган Зангиота ҳокими Кубогининг ғолиби аниқланди.

Зангиота ҳокими Кубоги мусобақаси сайтимиз орқали тўлиқ ёритиб борилди. Финалгача бўлган баҳсларни бевосита стадионларга томоша қилмаганимиз сабабли, ҳал қилувчи учрашувни ўз кўзимиз билан томоша қилишни режалаштиргандик. Шу боис, финал ўйинини томоша қилиш учун шанба куни тушдан сўнг Келес шаҳарчасидаги "З.Жалилов" ўйингоҳига ташриф буюрдик. Очиғи, стадионга кирар эканмиз, атрофда байрамона муҳит ҳукмронлик қилаётганига гувоҳ бўлдик. Касбим юзасидан кўплаб турнирларнинг финал учрашувларида иштирок этганман, рости, бундай ташкилотчиликка анчадан бери гувоҳ бўлмагандим. Майдоннинг ҳолати, ён-атрофнинг озодалиги, финалга етарлича тайёргарлик кўрилганидан дарак берарди. Аслида мусобақани бутун туман миқиёсида ўтказилиши, унда 32та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боргани ва турнир бир ойдан кўпроқ давом этганининг ўзиёқ кўп нарсани айтиб турибди. Одатда турнирлар 2-3 кунда ўтиб кетади. Аммо мазкур мусобақа шахсан ҳоким буванинг режаси асосида ўтказилиб, якунланди. Бошқача айтганда, турнир хўжакўрсинга эмас, балки туманда оммавий футболни ривожлантириш мақсадида ўтказилди. Биринчи лиганинг айрим клубларида табло йўқ бир вақтда шу куни "З.Жалилов" ўйингоҳида жамоалар номини кўрсатиб турувчи, ўзимизнинг ўзбекона қўл бола табло ишлаб турди. Ҳатто ғолибларни тақдирлаш жараёнида майдонга кичкина бўлса-да, саҳна олиб чиқилганига нима дейсиз? Бу финалга росткамига тайёргарлик кўрилганини исботламайдими? Ваҳоланки, туман миқиёсидаги турнир сифатида таблога ҳам, саҳнага ҳам эътибор берилмаслиги ҳам мумкин эди?! 

Финал ўйинига халқимиз эъзозидаги кўплаб фахрийларимиз ташриф буюрди. Жумладан, Биродар Абдураимов, Равшан Юнусов, Шамил Яфаров, Тўлаган Исоқов ва севимли хонандамиз Козим Қаюмов. Козим ака танаффусда ўз қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд қилишга ҳам улгурди. Қолаверса, Ўзбекистон телерадио компаниясининг "Спорт" ва "Диёр" канали ходимлари ҳам ҳал қилувчи баҳсни ёритиш мақсадида икки соат давомида учрашувни тасвирга тушуришди ва бир неча фахрийларимиз билан интервьюлар уюштиришди. Биз ҳам ушбу турнирнинг ҳал қилувчи баҳсидан сизлар учун фотомақола тайёрлаганмиз.

 

Учрашувни маҳаллий ҳакам Саидхон Бойхўжаев бошқариб борди. Унга қанотларда Искандар Зоитов ва Султонмурод Улфатов ёрдам берди. Беллашувнинг тўртинчи ҳаками вазифаси Ойбек Умаровга юклатилди. Айтиш керак, ҳакамлар байрамни "бузиб" қўядиган бирор-бир нотўғри қарор қабул қилишмади. Хуштак ўз вақтида чалинди, байроқлар керак пайтда кўтарилди.


Туман халқ таълими бошқармаси - ХТБ жамоаси захира ўриндиғи. Барча учрашувни диққат билан кузатмоқда.


"Назарбек" жамоаси захира ўриндиғи ҳам майдондан кўз узмай ўтирди.



Финалдаги биринчи гол муаллифи - Дилшод Юнусматов. У шу куни урган голида ҳақиқий профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилдики, агар сизда ўша голнинг видеоролиги бўлганида қайта-қайта кўришга эринмаган бўлардингиз.


Бир вақтлар биринчи лига вакили "Истиқлол" жамоаси дарвозасини қўриқлаган Отабек Холдоров финалда бир-биридан чиройли иккита гол ўтказиб юборди. Биринчисида Юнусматов маҳоратини намойиш қилган бўлса, иккинчи гол 35 метрлардан берилган зарбадан сўнг дарвозадан жой олди. Шундай бўлса-да, Холдоров мусобақанинг "Энг яхши посбони", дея топилди. 


Учрашув курашларга бой тарзда ўтди...


Ҳакам ўйин якунланганлигини билдирувчи хуштагини чалгач, ХТБ жамоаси аъзолари шу тарзда хурчандчилик қилишди.


Ғолибларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Зангиота тумани ҳокими Артиков Зафар Болтабоевич ҳазиломус бир гапни айтиши меҳмонларнинг юзига табассум югуришига сабаб бўлди. "Устоз ҳеч қачон шогирдига барча сирини тўлиқ айтмас экан. Мана бугун ҳам устозлар ғалаба қозонди. Чунки улар шогирдларига ўз сирларини айтишмаган". 


Аввалига фахрийларимизга зарбоф тўн кийдирилди.



Бир вақтлар олий лига клублари "Локомотив", "Металлург" жамоаларида тўп сурган, бугунги кунда ХТБ сардори Ғулом Ҳалимтоев мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси", деб топилди.


Шундан сўнг мусобақада дастлабки уч ўринни қўлга киритган жамоаларга тегишли медаллар топширилди ва эсталик учун суратга тушилди. Аввалига 3-ўрин соҳиби "Келес" жамоаси билан кейин "Назарбек" ва ХТБ.





Мурод Холмирзаев олган суратлар.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика