UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  319 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

Фотомақола. Инчеондан ёзамиз. 1-кун кундалиги, бор бўлгин ўзбегим! Янгиликлар

Фотомақола. Инчеондан ёзамиз. 1-кун кундалиги, бор бўлгин ўзбегим!

Мана энди ижодни бошласак ҳам бўлаверади. Келиш олдидан фэйсбукка мурожаат қилганлигим ва у ерда қўқонлик Жаҳонгир ака билан танишганлигимни ёзган эдим.
Шу ака мени аэропортдан кутиб олиб, уйига олиб кетдилар. Уларнинг ҳамроҳлари Баҳодир ака. Яшасин ўзбегим дедим. Хижолат бўляпман десам, ватан учун дейдилар. Ҳа, четга чиққан киши аслида ватан нима эканлигини юрагини тубидан англаб етади. Шу кундалигимни ашаддий футбол ишқибози бўлган Жаҳонгир аканинг машинасида, бугун машғулотдан қайтишда Юлдуз Усмонованинг "Ватан" қўшиғини тинглаб ёзяпман. Бошқача бўлар экан.

Терма жамоамизнинг машғулотлари ҳақида бироз кечроқ ёзамиз. Кундаликни мазмуни бошқача, шуниси билан ҳам кундаликда. Кеча аввалига Олимпия қишлоғига бордик. У ерда МОҚнинг икки вакили Алексей ва Камолиддин билан кўришдим. Алексей бейжигимни тасдиқдан ўтказиб берди. Аммо менга медиа қишлоққа кириш мумкин эмас. Фақат медиа марказда ишлай оламан. Аммо танишинг бўлса яхшида. Яқинда сайтда Ойбек Касимовни табриклаган эдим. Ўшанда, у кишини кимлигини кўпчилик билмаган эди. Ойбек Омилович МОҚнинг бош котиби. Тошкент шаҳар футбол федерацяисида 5 йил бирга ишлаганмиз.Танишим шу ака, мана ватан учун олимпия шаҳарчаси учун битта ҳужжат тайёр бўляпти. Икки кундан кейин ўша ерда ишни қайнатамиз. Сабаби эртага ўйин билан бўламан.

Медиа марказда биз учун яратилган шароит аъло. Корейс миллатига мансуб, аммо турли давлатларда таҳсил олаётган талабалар волонтёрлик вазифасига жалб этилганлар. Ҳозирча мусобақа бошланганлиги шаҳарда кўзга ташланмаган. Чунки фақат футболчилар келишган. Яна икки кундан кейин Инчеон қайнайди. Ўзбекистон делегациясига иккита подезддан иборат 16 қаватли бино ажратилган. Битта хонадонда етти нафарга яқин футболчилар туришибди. 16 сентябрдан бошлаб қолган спортчиларимиз ҳам бинони тўлдира бошлашади. Бугунга қадар каноя ва эшкак эшиш мусобақасида қатнашадиган спортчиларимиз келишган.

Журналистлар ҳам ҳозирча у қадар кўп эмас. Энди келишса керак. Кореядаги мухлисларимиз ўйингга тайёрлар. Афсуски чипталар савдо кассаларига чиққарилган экан. Бизнинг пулда 30 000 сўм экан. Сеулдаги "Сейжонг Де" университетида таҳсил олаётган талабаларимиз учун, унивеситет ректори иккита бепул автобус ташкил қилиб бераётган экан. Бу ҳам Кореяда ҳурматимиз баланд эканлигидан бўлса ажаб эмас. Бугунги кунга келиб бу давлат билан катта ҳамкорликларни ўрнатиб бўлганлигимиз ҳеч кимга сир эмас.

Бугун тунда ўзбекистонлик юртдошларимиз билан футбол ўйнаймиз. Келишдан аввал чарм қўлқопларни олиш ёддан чиқмаган. Машғулот ҳақида бироздан сўнг.



Сардор Рашидов эртага Шуҳрат Мақсудовга гол совға қилса ажаб эмас




16 қаватдан иборат 601 уйга Ўзбекистон делегацияси жойлашган




Жаҳонгир акадан Ўзбекистонга салом




Буйоғига чарчаш йўқ




Покистон терма жамоаси машғулотлардан қайтмоқда




Медиа шаҳарчага кириш


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика