UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  9 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

ФОТОМАҚОЛА. I love UZBEKISTAN Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. I love UZBEKISTAN

Бугун Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасида ўзаро беллашадилар.

Бу жамоаларнинг Тошкентдаги сўнгги учрашуви 2015 йил 11 июнь куни ўтказилган. Ўша баҳс ўртоқлик учрашуви мақомида ўтган эди. Қуйида ана ўша ўйинни суратлар ёрдамида ёдга оламиз.

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Эрон 0:1

11.06.2015. "Бунёдкор" стадиони.
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин.
Гол: Меҳди Тўробий (90)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров (13.Лутфулла Тўраев, 63), 8.Икромжон Алибоев, 9.Одил Аҳмедов (16.Фозил Мусаев, 46), 11.Игор Сергеев (6.Баҳодир Насимов, 70), 14.Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 76), 15.Сардор Рашидов, 18.Зоҳир Қўзибоев (17.Санжар Турсунов, 44), 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 46).

Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 21.Акбар Тўраев, 4.Шоҳруҳ Гадоев, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Фозил Мусаев, 17.Санжар Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егорь Кримец, 22.Фарруҳ Сайфиев, 23.Акмал Шораҳмедов.

Эрон: 1.Алиризо Ҳагиги, 11.Вориа, 3.Эҳсон Ҳажсафий, 15. Пежман Мунтазари, 5.Муҳаммад Ҳусайни Хони-Зодогон, 18. Саид Изатулаҳий, 14.Андраник Теймурян, 7.Масуд Шожаи, 10.Воҳид Амири, 17.Тареми, 16. Ризо Гучанижод.

Захира: 12. Суша Макани, 22.Алиризо Биранванд, 9. Омид Иброҳими, 19.Ҳошим Бегзоҳид, 20.Сардор Азмун, 21.Меҳди Шарифи, 23.Рамин Ризоин, 24.Милад Муҳаммади, 4.Эззатуллоҳ Пурга, 26.Меҳди Тораби, 8.Муртоза Пуралиганжи, 2.Ҳусрав Ҳайдарий, 30.Муҳаммадризо Акбарий.

Огоҳлантиришлар: Теймурян (21), Муллажонов (43), Мусаев (74)


Бугунги ўйин ҳам ҳудди ўтган йилгидек  "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.


Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўша беллашувни асосий таркибда бошлаганлардан Зоҳир Қўзибоев, Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Икром Алибоевлар бугунги кунда терма жамоадан жой олишмаяпти.


Эрон таркибида эса фақатгина Пежман Мунтазори ва Муҳаммад Ҳусайни бугунги ўйин қайдномасида йўқ.


Форсларда ўшанда ҳам, ҳозир ҳам бош мураббий Карлуш Кейруш. Бугунги ўйиндан кейин унинг курсиси қимирлаб қолса не ажаб.


Бизда эса ҳозир сарбон ўзгарган. Бугунги кунда Миржалол Қосимов ўрнини Самвел Бабаян эгаллаган.


Форслар етакчиси Масуд Шожаи тўпни бизнинг етакчимиз Одил Аҳмедовдан олиб қўйолмай югурмоқда.


Бир йил олдинги учрашувда ўнг қанот ҳимояси Шуҳрат Муҳаммадиевга ишониб топширилган эди. Бугунги кунда эса бу жойни Ислом Тўхтахўжаев "эгаллаб олган".


Вурия Ғофурий жарима зарбасини амалга оширмоқда.


Сардор Азмун Фарруҳ Сайфиевга қарши. Азмун ўтган йили эндигина танила бошлаган эди, бир йилда ўйинда ҳам, машхурлик бобида ҳам жуда катта ўсишга эришди.


Ишонамизки, Анзур Исмоилов бугун ҳам мана шундай "учади".


Азмун унумли фойдаланилмаган имкониятдан сўнг...


Азмунга Россия чемпионати ва ЕЧЛда мухлислик қиламан, лекин бугунча мана шундай "ўтириб қолса" ҳурсанд бўламан.


Бу эса захирадан тушган Меҳди Тўробий 90+3 дақиқада ғалаба тўпини киритганидан кейин кадр.


I love UZBEKISTAN


Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика