UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  2 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  24 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Фотомақола: "Championat.asia" Мадридда! "Реал" музейига саёҳат Янгиликлар

Фотомақола: "Championat.asia" Мадридда! "Реал" музейига саёҳат

"Эль Классико"ни томоша қилганимиздан сўнг, "Сантьяго Бернабеу" стадионига саёҳат қилдик.

1947 йилнинг 14 декабрида фойдаланишга топширилган "Сантьяго Бернабеу" стадиони бугунги кунда "Реал Мадрид" жамоасининг кўп йиллик тарихининг бир бўлагига айланиб улгурган. Айнан шу стадион не-не юлдузларни кўрмади дейсиз. Ди Стефанодан тортиб, Зидангача. Раулдан икки Роналдугача. У ерда фаолият олиб борган мураббийларни айтамаса ҳам бўлаверади.

"Эль Классико"нинг эртасига бизга ҳам мана шу стадион музейига саёҳат қилиш насиб этди.


Стадион бўйлаб тур айнан шу нуқтадан бошланади. Чипталар нархи ҳар хил. 24 еврога гид билан чипта оласиз. Гидсиз 19 евро. Агар ташрифчилар сони 20 нафардан ошса чипталар 14 евродан тушади. Мадридликлар учун эса нархлар бироз арзонроқ. Ойлик абонименти борларга, абониментнинг турига қараб бепул чипта олишингиз мумкин.


Аввалига стадионни томи бўлмаган. Иссиқ кунларда махсус қоғоз қалпоқчалар мухлислар томонидан катта талаб билан харид қилинадиган маҳсулотлардан бири бўлган.


Бу тўплар 1930/40 йилларга оид бўлиб, айнан "Реал"нинг ўша даврдаги футболчилари томонидан ишлатилган.


"Реал"нинг ўзбекистонлик мухлислари "ўз" кубокларининг олдида...


Бу эса "Реал"нинг тирик афсонаси РАУЛЬнинг 1998 йилда кийган бутсаси.


Музей ичига кирар экансиз, деворларга ўрнатилган махсус саҳналарда "Реал"нинг ҳар 10 йиллигига бағишланган видеороликларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.


Ота-оналар фарзандларини "Реал" тарихи билан жонли равишда таништиришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун маъмурият уларга тайёр қўлланмаларни яратиб берган. Сиз девор тагидаги видеойўқламалар олдига кирасиз ва йил бўйлаб ўзингиз истаган кубок тарихини босасиз. Олингизда видео шарҳ сизга тарих ҳақида сўзлайди.


1902 йил "Реал"нинг логоси мана шунда кўриниш олган. Ҳозигиси ҳисобдаги еттинчиси ҳисобланади.


РЕКЛАМА: Дастур ҳомийси, "OREO" савдо белгиси... "Реал"нинг 1959 йилда бугунги ЕЧЛни ютган таркиби...


Бугунги асосий таркиб аъзоларининг либослари мана шундай тартибда музейдан жой олган.


"Сўйлоқ" Роналдонинг "Реал" музейида тутган ўрни катта. Айнан у томонидан қўлга киритилган бир неча совринларнинг нусхалари махсус ҳолатда кўргазмага жойланган.


Ҳар хил кўринишдаги трубаларда турли йиллардаги "Реал" мухлисларининг ҳайқириқларини эшитишингиз мумкин...


ЕЧЛ Кубокларидан қанча керак?


Биргина ди Стефанода ундан 5таси бор...

Бугунга шулар етади. Давоми эртага...

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика