UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Фотомақола. "Ардус" Ўзбекистон кубоги соҳиби Янгиликлар

Фотомақола. "Ардус" Ўзбекистон кубоги соҳиби

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон кубогининг финал беллашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли ўтган қарама-қаршиликда "Ардус" 3:2 ҳсобида ғалаба қозонди. Қуйида ушбу учрашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жамоалар паркетга тушиб келишмоқда.

Артур Юнусов навбатдаги тўқнашувдан кейин.

"Ардус" мана шу жаримани чиройли комбинацияга айлантирган ҳолда ҳисобни очди.

"Ардус"нинг ёш ўйинчилари голни нишонламоқдалар.

Абдураҳмон Фозилов рақсга тушмоқда, бу ҳолатни бутун ўйин давомида кузатиш мумкин эди.

Жамолиддин Шарипов ҳисобни тенглаштирмоқда.

Севиклиларини қўллаб туриш учун Олмалиқдан Тошкентга келган ишқибозлар.

"Ардус"нинг дастлабки икки голи муаллифлари - Даврон Абдураҳмонов (чапда) ва Алан Аминов (ўнгда).

Учрашувни Олий лигада март ойининг энг яхши мураббийи, футбол бўйича "Олмалиқ" клуби бошқариб келаётган Игорь Шквирин ҳам бевосита кузатиб борди.

Финал баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилган Николай Кравченко шу куни жамоасини кўплаб голлардан қутқариб қолди.

Даврон Чориев бўш қолган рақиб дарвозасини ўз жарима майдончаси томондан туриб аниқ нишонга олди.

Константин Свиридов сўнгги 5 дақиқада ўйновчи дарвозабон ролида ҳаракат қилди. У урган гол жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

"Ардус"нинг финалга қадар етиб келишида катта ҳисса қўшган жамоа сардори Шаҳзод Бўриев шу куни ўйинни трибунада кузатди. Унинг оёғи гипсланган.

Бу йигитлар кубокни қўлга киритиш учун анча тер тўкдилар.

Ўйиндан кейинги кулминацион нуқта "Ардус" ўйинчилари кубокни кўтариб жамоанинг асосий сардори, жароҳати туфайли финалда ўйнай олмаган Шаҳзод Бўриевнинг олдига боришди ва кубокни унга топширишди.

Бу суратни тез орада ижтимоий тармоқларда кўриб қолишингиз ҳам мумкин :)

Кубокни ютган ўйинчилар истаганча ҳурсандчилик қилишлари мумкин.

Мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини намойиш этиб берганликлар учун ҳар иккала жамоага ҳам миннатдорчилик билдирамиз.


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика