UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  67

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Насаф" машғулот ўтказди Янгиликлар

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Насаф" машғулот ўтказди

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага ОЧЛ доирасида "Ал Аҳли"га қарши баҳс юритади.
Бугун "аждарлар" Қарши шаҳридаги "Марказий стадионда ўйинолди расмий машғулотни ўтказишди. 



Машғулотларда жами 24 нафар футболчи иштирок этди.

Дарвозабонлар - Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов, Алибек Туропов, Азамат Аҳмедов

Ҳимоячилар - Мақсуд Каримов, Ҳамза Каримов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ботир Қораев, Рок Рой, Шерзод Аъзамов.

Яримҳимоячилар - Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Шоҳруҳ Гадоев, Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдураҳимов,Акрам Баҳриддинов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов.

Ҳужумчилар - Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш, Кенжа Тўраев, Азамат Алланиёзов, Артур Геворкян, Фарруҳ Сайфиев.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотларга бошчилик қилишди. Даставвал футболчилар тўп билан ишлашди. Бу борада Шуҳрат Тошпўлатов футболчиларни шуғуллантирди. Кейинчалик жамоанинг жисмоний тайёргарликлари бўйича мураббийи Илнур Сибагатуллин футболчиларга жисмоний машқларни бажартирди. 

Дарвозабонлар билан одатдагидек Денис Иванков ишлади. 

Сўнгра эса футболчилар учга бўлинган ҳолда ўзаро "квадрат" ўйнашди. Биринчи гуруҳга Рўзиқул Бердиев бу борада кўмаклашди. Шуҳрат Тошпўлатов ва Илнур Сибагатуллин иккинчи ва учинчи гуруҳлар билан ишлашди. 


Машғулотда асосий эътибор тўп билан ишлашга қаратилди. 

Жароҳатидан аста-секин фориғ бўлиб бораётган Кенжа Тўраев ҳамда Азамат Алланиёзов якка тартибда шуғулланишди. Андрей Безбородов бу икки ҳужумчи билан бирга ишлади.








Меҳмонлар "Ал Аҳли" жамоаси эса ўзининг ўйинолди расмий машғулотини соат 19:00да ўтказиши кўзда тутилган. Бу ҳақида сал кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Фото: Сардор Нуров.

Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика