UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  0 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  2 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  187 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  16 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  6 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  1

Фотогалерея. "Бавария" чемпионлик кечаси ҳамда мухлислар билан анъанавий парадни ўтказди Янгиликлар

Фотогалерея. "Бавария" чемпионлик кечаси ҳамда мухлислар билан анъанавий парадни ўтказди

Германия футболи гранди "Бавария" жамоаси чемпионлик тантаналарини давом эттирмоқда.



Киммих илк бор оғирлиги 11 килограм бўлган "лаган"ни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлди



"Ювентус" билан 4 йил кетма-кет "скудетто"ни қўлга киритган Артуро Видаль, ниҳоят Бундеслига "лаган"ига ҳам эришди...


"Бавария"даги испанлар хайрлашишмоқдами? Гвардиола "Сити"га кетмоқда, Алонсочи...? Бу сурат шунчаки тасодиф шекилли...


Роберт нафақат чемпионлик учун хурсанд, балки энг яхши тўпурарга берилган совринга эга чиққани учун ҳам бахтиёрдир...


Доимгидек чемпионлик кечасида Карл-Хайнц Румменигге сўзга чиқиб, жамоага, хусусан Гвардиолага 3 йил мобайнида қилган меҳнатлари учун ташаккур билдирмоқда...


Германияда доим "Бавария" чемпион! Аёллар футболида ҳам энг чўққига чиққан "Бавария" (Аёллар) жамоаси шу кеча асосий жамоа билан биргаликда қўш-чемпионликни "ювишди"...


Хосеп Гвардиола манзили томон илиқ сўзлар янгради ва Пеп бунинг учун барчага ташаккур билдирмоқда.


Бу "болакай"ни барча яхши танийди. Ҳақиқий хушчақчақ йигит нафақат майдонда жамоага кайфият улашади, балки ундан ташқарида ҳам "зажигать" қилишда унга тенги йўқ... Умуман "Бавария"да "қайноқ" муҳитни яралишида Мюллернинг ҳиссаси катта.


Нафақат майдонда, балки кечаларда ҳам "ўйнаш"ни қотирадиган футболчилар...


Кечада машҳур "One Republic" гуруҳи "Бавария"га аталган қўшиқлари ва бошқа ажойиб оҳанглари билан файз таратишди...


Нима дерди, "no comment"!? Томас Мюллер "One Republic" солицтининг шляпасини "ухлатиб", рақсни бопламоқда...

Шундай қилиб чемпионлик тантаналарига бағишланган кеча якунланди. Эртаси куни эса "Бавария" ҳамда "Бавария" (Аёллар) жамоалари анъанавий тарзда шаҳарнинг Мариенплатц балконида мухлислар билан чемпионликни нишонлашди. Мариенплатцда 16 мингдан ошиқ ишқибозлар ташриф буюришди ва футболчилар уларга жамоа қўшиқларини куйлаб беришди. Ҳар бир футболчи сўзга чиқиб, ўз дил-изҳорларини билдиришди. "Бавария" клубининг раҳбариятидан тортиб, футболчиларгача барча бир жойда жамланди. Мухлислар ўз суюклилари билан ўзаро суҳбатлашишди.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика