ФОТОГАЛЕРЕЯ-1. Абдураҳмоновнинг қувончига шерик бўламиз

Narzulla Saydullayev
28 сен 2014, 09:48
Хабар берганимиздек, Осиё ўйинларининг саккизинчи кунига келиб эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-70 кг) делегациямиз ҳисобига илк олтин медални тақдим этди.

У нимчорак финалда тожикистонлик Сомиршо Воҳидов, чорак финалда хитойлик Линг Хаивеини йирик 10:0 ҳисобларида муддатдан аввал мағлуб этди. Ярим финалда япониялик Кожима Такафумидан 6:0 ҳисобида устун келди. Финалда эса мезбонлар курашчиси ўз мухлислари кўз ўнгида мағлубиятга учратилди.

Қуйида эътиборингизга ана шу финал баҳсида олинган суратларни ҳавола қиламиз.

Бекзод рақибининг оёғидан ушлашга ҳаракат қиляпти

Маҳкам ушлаб олди ҳам

Дастлабки очко қўлга киритилган вазият

Бу усул унга ғалаба келтирди. Мезбон курашчи усул ишлатаман деб, ўзи тушиб қолди

Қўлинг ҳамиша баланд бўлсин, Бекзод! 

Илк олтин муборак, Ватаним!

Энди ҳар қанча югурса арзийди

Байроғимиз ҳамиша сарбаланд бўлсин!

Давоми бор...

Суратлар муаллифи Нодирхўжа Юлдашев Инчеон шаҳридан olamsport.com учун махсус. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›