UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

АРХИВ. Абрамов бошчилигидаги олимпия терма жамоамизнинг 2007 йилги БААга қарши учрашувини ёдга оламиз Янгиликлар

АРХИВ. Абрамов бошчилигидаги олимпия терма жамоамизнинг 2007 йилги БААга қарши учрашувини ёдга оламиз

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу вақтга қадар тўрт маротаба Олимпия ўйинларига саралаш босқичида иштирок этган.

Илк бор 2004 йил Афина Олимпиадаси томон юришини бошлашган термамиз саралаш раундининг гуруҳ босқичига йўлланма берувчи баҳсида икки ўйин натижасига кўра Эронга 1:9 ҳисобида енгилишади. Кўриниб турардики, бу йўлда қилиниши керак бўлган ишлар талайгина. Бир томондан ўша пайтлари асосий эътибор ва диққат марказида миллий терма жамоамиз тургани боис, қолган кичик ёш тоифаларидаги термалар назардан четда қоларди. Билсангиз, авваллари ҳар тўрт йилликнинг йирик мусобақасига йўлланма алоҳида саралаш турнири орқали берилар, бунинг учун терма жамоалар анча масофани босиб ўтишлари талаб этиларди. Сўнги икки яъни Рио-2016 Олимпиадасидан бошлаб эса Осиё чемпионатида кучли учликдан жой олган термаларгина йўлланмага эга чиқмоқда. Биз ёдга олмоқчи бўлган Пекин Олимпиадаси саралаш босқичида 1985 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилар иштирок этишганди. Улар қаторига Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов, Садриддин Абдуллаев, Саҳоб Жўраев, Нодир Қўзибоевларни киритишимиз мумкин. Демак, бугун фото архив рукнимиз орқали олимпиячиларимизнинг Пекин томон илк қадамни ташлаб берган БААга қарши ўйинни ёдга оламиз.


Юқоридан чапдан ўнгга: Анзур Исмоилов, Марат Бикмаев, Александр Клецков, Нодир Қўзибоев, Азиз Ашуров, Аҳрол Рисқуллаев.

Пасдан чапдан ўнга: Лутфулла Тўраев, Шавкат Саломов, Одил Аҳмедов, Баҳром Юлдашев, Садриддин Абдуллаев.


БААнинг турли ёшдаги терма жамоалари бизга доим жиддий қаршилик кўрсатиб келган. Қизиғи, Лондон-2012 Олимпиадаси саралаш босқичида ҳам амирликлар йўлимизга тўғаноқ бўлган. 



Садриддин Абдуллаев ўзининг юлдузли онларини ўтказаётган пайтлар эди. 


Непомнянщчий қўл остида "Пахтакор"да, Абрамов устозлигида ОТЖда, Инилеев бошчилигида МТЖда дебют қилган Одил Аҳмедов.



Тўпга интилаётган 5-рақамдаги Нодир Қўзибоевни танидингизми?


"Бунёдкор" жамоасининг бугунги кундаги ҳақиқий етакчиси Лутфулла Тўраев олимпия терма жамоаси либосида.


"Пахтакор"  стадиони қайта реконструкцияга тайёргарлик кўраётган, тахта ўриндиқлар эса олиб ташланганди. 



Шунга қарамасдан стадионга ишқибозлар ташриф буюришганди.



Вакилларимизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган учрашувда голларга Нодир Қўзибоев ва Марат Бикмаевлар муаллифлик қилишганди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика