

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал Жайиш” клуби сафарда ўзига хос ғалабани қўлга киритди. Ўнта тўп киритилган учрашувда “Ал Жайиш” 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз дублга эришиб, жамоасининг дастлабки ва сўнгги голларига муаллифлик қилди. Жамоа тўпурари Ромариньо ҳам Рашидов сингари дублга эришди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ал Жайиш” турнир жадвалида 16 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди. Бунга тўплар нисбатига кўра пешқадамлик қилиб келган “Леҳвия” жамоаси меҳмонда “Ал Хор” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.





