
50 ёшли мутахассис 2011 йилда терма жамоага Гус Хиддинкнинг ўрнига бош мураббий бўлган эди.
Туркия футболи раҳбарияти “Галатасарой” клуби бош мураббийи Фотих Теримга, Авчининг ўриндоши сифатида қарамоқда. 59 ёшли мутахассис 1993-1996 йилгача ва 2005-2009 йилгача терма жамоани бошқарган. 2008 йилда унинг қўл остида, терма жамоа Европа чемпионатида бронза медали соҳибига айланган. Жаҳон чемпионати-2014 йил саралаш баҳсларида Туркия терма жамоаси 6 ўйин натижасига кўра 7 очко тўплашга эришган ва ўз гуруҳида 4 ўринни эгаллаган эди.