UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  7 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0

Форс Кўрфази кубоги. Саудия Арабистони дуранг билан бошлади Янгиликлар

Форс Кўрфази кубоги. Саудия Арабистони дуранг билан бошлади

Кеча 2014 йилги Форс Кўрфази кубоги мусобақаси бошланди.
Мусобақа мезбони Саудия Арабистони терма жамоаси илк учрашувни Қатарга қарши ўтказди. Учрашувдаги ҳисоб майдон эгалари вакили Фаҳад Ал Муваллад томонидан 37-дақиқада очилди. Бу вазиятда унга Носир Ал Шамрони тўпни етказиб берганди.

Иккинчи бўлим бошида Ҳасан Ал Ҳайдоснинг тўп узатишидан сўнг Иброҳим Абдулмажид ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйинда бошқа гол урилмади.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида ҳам дуранг қайд этилди. Фақат Яман ва Баҳрайн умуман гол ура олишмади - 0:0.

2-турда Яман Қатар билан, Саудия Арабистони Баҳрайн билан ўйнайди.

Саудия Арабистони - Қатар 1:1
Голлар:
Фаҳад Ал Муваллад 37 - Иброҳим Абдулмажид 53.
Саудия Арабистони: Волид Али, Саид Ал Муваллад, Осама Ҳавсави, Абдулло Ал Доссари (Наваф Ал Обид, 71), Омат Отман, Салман Ал Фарж, АБдулмалик Ал Хаибри, Сауд Харири, Носир Ал Шамрони, Тайсир Ал Жассим (Мустафо Ал Аббос, 87), Фаҳад Ал Муваллад (Салим Ал Давсари, 80).

Яман - Баҳрайн 0:0


Бугун "B" гуруҳида дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтади.

БАА - Уммон
Ироқ - Қувайт
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика